Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида кўплаб масалалар қатори Қримнинг Россия таркибига қўшиб олинганини ёқламаслигини ва Украинанинг ҳудудий яхлитлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
“Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилишга аҳамият қаратимиз ва Қримнинг қўшиб олинишини тан олмаймиз”, дея таъкидлади.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлиги Қримда Давлат Думасига ўтказилган сайловлар натижаси Анқара учун юридик кучга эмаслиги ҳақида баёнот берганди.
Албатта Россия маъмурларига бундай баёнот хуш келмаслиги аниқ. Аммо сўнгги йилларда Туркия ва Украина ўртасида кўзга кўринмас ҳарбий ва сиёсий иттифоқчилик муносабатлари шаклланиб бораётгани кузатилмоқда. Албатта, бу Россиянинг жануби-ғарбий қисмида жуда қийин вазиятни вужудга келтириши аниқ.
Украина эса шу кунларда “Бирлашган саъй-ҳаракат – 2021” стратегик қўмондонлик штаб машқларини бошлаб юборган. У 30 сентябрга қадар чўзилади. Манёврларда 12 ярим минг ҳарбий, авиация, флот барча асосий ҳарбий полигонларга жалб этилган. Қора ва Азов денгизларида ҳам амалиётлар давом этмоқда.
“Бу машқлар бизнинг йиллик ишларимиз сарҳисобидир. У мутлақо мудофаа тусига эга. У биринчи навбатда давлатимизга қуролли таҳдидларни бартараф этиш бўйича давлатимиз қуролли кучларининг мудофаа қобилиятини оширади. Машқлар шерикларимиз билан шерикликни кучайтиришга қаратилган ва НАТО стандартлари асосида ўтказилмоқда”, дейди Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний.
Унинг сўзларига кўра, 12 ярим минг ҳарбийлар орасида НАТОдан 700 нафар, жумладан, АҚШдан 230, Буюк Британиядан 120, Руминиядан 32, Польшадан 80, шунингдек Литва, Словакия, Латвия, Канада, Италия, Германия, Венгрия, Швеция, Грузия, Молдова ва Иорданиядан ҳарбийлар, 420 зирҳланган машиналар, 85 танк қатнашмоқда. Бундан ташқари, артиллерия тизимлари, 50 та 100 миллиметрли залп билан отиш тизимлари, 20 та ҳарбий кема ва 30 та самолёт ва вертолётлари қўлланилмоқда.