«Дурадгор-уста» ўғирлик қилиб, ушланди

17-сентябр куни Тут-таги МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Т. ИИБга мурожаат қилиб, унда 16-сентябр кунидан 17-сентябр кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига дурадгор сифатида келиб, уй юмушлари билан чалғиганидан фойдаланиб, хонадон ҳовлисида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Э содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *