14 май куни фуқаро Э. Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 май куни номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғи орқали мебел жиҳозлари сотиш ва етказиб бериш билан шуғулланишлигини билиб, у билан мебел сотиб олишга келишиб, ундан тегишли банк пластик карта рақами ва хос рақамларини пул ўтказиб беришлик учун олиб, карта ҳисобидан 300.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169 моддаси 1 қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х. А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.