Шайхонтуҳур туманида содир этилган ўғрилик айбланувчилари қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Гумонланувчилар 15 сентябр куни Э. C.гa тегишли бўлган «Epica» русумли машинадан «iPhone 11 PRO» ҳамда 700 000 сўм миқдорида пул маблағларини ўғирлаб кетганликлари ҳақида жабрланувчидан Шайхонтоҳур тумани ИИОга ариза келиб тушган.
Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, 41 ёшли Х. Й. ва 38 ёшли А. Т.лар гумонланувчи сифатида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Шайхонтоҳурда 2 ўғри қўлга туширилди
Leave a comment