Машҳур турк киноижодкорлари Тошкентга ташриф буюради

Улар «Кара севда» («Севги изтироби») ҳамда «Муҳташам юз йил» сериалларида ўзига хос образларда намоён бўлган актрисалар Мелиса Памук ва Филиз Аҳмет, шунингдек, Туркиядан яна Озджан Дениз, Селим Байрактар, Сефа Зенгин, Эрджан Кесал, Эркан Колчак Кёстендиль ва бошқа киноижодкорларнинг ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Кинематография агентлиги маълум қилмоқда.

Бундан ташқари, туркиялик киноижодкорлар қатори эстрада хонандаси Сердар Ортач ҳам Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиш истагини билдирган.

Туркиялик меҳмонлар кинофестиваль олди ташкилотчиларга видеомурожаат йўллаб, Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этишларини маълум қилишган.

Тошкент халқаро кинофестивали таниқли киноюлдузларига мезбонлик қилиш билан бирга, фестиваль доирасида 15 га яқин давлатнинг кино кунлари ҳам ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрь — 3 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *