Америка Қўшма Штатларининг жанубий-ғарбий қисмида, Нью-Мексико штатида 23 минг йиллик тарихга эга одам оёғи излари топилди. Бу дастлабки одамлар Америка қитъасига қадам қўйганлиги ҳақидаги маълумотни ўзгартириши мумкин, дея ёзилади ABC нашрида.
Science журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, топилган оёқ излари 21 мингдан 23 минг йилгача бўлган оралиқда яшаган инсонларга тегишли эканлиги такидланмоқда.
Оёқ изларининг шу ҳудудда яшовчи ўсмирлар ва болаларга тегишли бўлиши тахмин қилинган.
Шунингдек, каттароқ излар ҳам мавжуд. Қизиғи, бу излар ҳайвонлар, мамонт, бўри ва қушларнинг изи билан кесишган ҳолда.