Наманганда фуқаро «Odnoklassniki» орқали террорчилар таъсирига тушиб қолди

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази ҳамда Наманган вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлари давомида, www.odnoklassniki.ru ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчи “Имом ал-Бухорий катибаси” номли халқаро террорчилик гуруҳи фаолиятини қўллаб-қувватловчи ғоялар қайд этилган видеоматериалларни ўз саҳифасига жойлаштирганлиги аниқланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Олинган маълумотни текшириш учун ўтказилган тезкор-техник тадбирлар давомида, «Odnoklassniki.ru» ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчиси Наманган вилоятида яшовчи, 24 ёшли фуқаро  И.A. эканлиги аниқланди ва тезкор тадбирлар натижасида қўлга олинди.

Аниқланган ҳолат юзасидан Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро И.A.гa нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 2441-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар! Интернетдаги ижтимоий тармоқларда террорчилик ва экстремистик ташкилотларнинг тарғиботчиларини алдовларига ишонманг», дейилади марказ хабарида.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *