Шу йил июль ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилди.
Шунингдек, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилганлиги маълум қилинган эди.
Бугунги кунда “UzAuto Motors” компанияси барча оммабоп автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.
“UzAuto Motors”нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800дан ортиқ автомобилга етди.
Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, Сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради.