Қозоғистоннинг Афғонистондаги элчиси Олимхон Есенгельдиев Кобулда ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий билан учрашди. Бу ҳақда «Kazinform.kz»га таяниб «Bugun.uz» хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, савдо соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган.
«Элчи, шунингдек, Кобулдаги хавфсизлик ҳолатидан мамнунлигини билдирди ва Афғонистонга гуманитар ёрдам етказишга чақирди», — деган Толибон вакили Twitter‘даги саҳифасида.
Таъкидланишича, бу Афғонистон янги ҳукумати ва Қозоғистон ҳукумати ўртасида биринчи юқори даражали учрашув ҳисобланади. Қозоғистон cентябрь ойи бошида «Толибон» билан алоқага тайёрлигини эълон қилганди, лекин айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашининг бу гуруҳга қарши қабул қилган резолюцияларини эслаб ўтганди.