Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 44 кун давомида бўлиб ўтган Тоғли Қорабоғ урушига оид яна бир номаълум видеони эълон қилди.
Видеода Озарбайжон Республикаси ҚК махсус кучларининг иши қайд этилган.
Эслатиб ўтиш жоиз, этник таркиби озарбайжонлардан таркибланган Тоғли Қорабоғ Собиқ Иттифоқ даврида Арманистон таркибига қўшиб берилган, ўша вақтдан буён низолар маркази бўлиб келаётган эди. Урушнинг тўхтатилишида Россия тарафлар ўртасида музокаралар олиб борди.
Куни кеча Озарбайжон ва Арманистон Ташқи ишлар вазирлари уруш якунларидан сўнг илк бор ўзаро учрашган эдилар.