Ижтимоий тармоқларда “Бир оиладан уч инсон туҳмат билан қамоқда ўтирибди” сарлавҳали видеохабар тарқалган.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 2020 йилнинг 4 октябрь санасида Миришкор тумани, Чандир қишлоғида яшаган 2 нафар шахснинг мурдалари қотиллик аломатлари билан ҳамда Ш.Ж ва вояга етмаган Д.Алар оғир тан-жароҳатлари билан хушсиз ҳолатда топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича 3 нафар шахсга айб эълон қилиниб, уларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун Қашқадарё вилоят судига юборилган.
Ҳозирда, жиноят иши Қашқадарё вилоят судида кўрилмоқда.