Мактаб ўқувчиларининг ҳар бири учун йилига $275 тўланади

Мактаб ўқувчиларининг оилаларига уларнинг харажарлари учун ҳар йили она капиталидан 20 000 рубл тўланади, дея хабар бермоқда Коммерсантъ.

Хабарга кўра, Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги Россиядаги ҳар бир ўқувчининг зарурий харажатлари учун оналик капиталидан маълум миқдорда маблағ ажратилишини кўзда тутувчи таклифни кўриб чиқмоқда.
— Ҳукумат доимий равишда жамоатчилик талабига жавоб бериб, оилаларга оналик капиталидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда ва уни тақдим этиш механизмларини такомиллаштирмоқда. 2020 йилдан бошлаб оналик капитали биринчи бола туғилганда таъминланади, сертификатнинг проактив, тасдиқланмаган берилиши жорий этилади, маблағларни тасарруф этиш ва уларни танланган йўналишга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш муддатлари қисқартирилади. Оналик капиталидан ойлик тўловларни қабул қилиш мезонлари кенгайтирилди. Ҳисоб палатасининг янги таклифлари ҳам диққат билан ўрганилади, — деган вазир ўринбосари Олга Баталина.
Россияда оналик капитали 2007 йилдан иккинчи бола туғилганида, 2020 йилдан эса, биринчи фарзанд туғилгандаёқ тўланилиши йўлга қўйилган.