“Толибон” ҳаракати қўшинларини Тожикистон чегарасига тўплаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда ҳаракат вакили Билол Каримий РИА Новости агентлигига маълум қилди.
“Бу ҳақиқатга тўғри келмайди”, деган Каримий қўшинлар икки давлат чегарасига яқинлашаётгани ҳақидаги саволга.
Тожикистон куч тузилмаларидаги манбанинг маълум қилишича, Душанбе Афғонистон билан чегарада толиблар тўплангани ҳақидаги хабарларга қўшилмайди. Таъкидланишича, вазият барқарор, провокациялар йўқ.