Марғилонда ёнида “Гашиш” олиб юрган фуқаро ушланди

21 сентябр куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Л.И Бахтиёрлик кўчасида ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўнг қўлида қора целофан пакетга ўралган, “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276 моддаси 1 қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276 моддаси 1 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.