OnePoll томонидан АҚШнинг 2 мингдан ортиқ аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, 67% америкаликлар ёмон уйқу оқибатида кичик омадсизликларга учрашини айтганлар.
Сўровнома бўйича, энг кенг тарқалган хатоликларга ишга бузилган соч турмагида бориш, кўзойнак ёки контакт линзаларини тақмаслик, ҳужжатларни қолдириб кетиш ва қаҳва машинани босганда, жўмрак остига финжонни қўймаслик кирар экан.
Кечаси ётоқдаги ноқулай ҳарорат (63%), тунда ҳожатхонадан фойдаланишга эҳтиёж (39%), эртанги кун ҳақида стресс (34%) иштирокчиларнинг яхши ухламаслик сабаблари қилиб кўрсатилган.
Энг яхши уйқу шанбага ўтар кечаси бўлади; одамлар эртага ишга бормасликлари ва тўйиб ухлашлари мумкинлиги ҳақида ахборотни мияларига «едирадилар». Энг ёмон уйқу кечалари эса, якшанбадан душанбага, душанбадан сешанбага ўтадиган оқшомга тўғри келар экан.
Респондентларнинг 58 %и ёмон уйқу туфайли ишдаги маҳсулдорлик пасайишини, 79%и эса уйқу сифати кейинги куннинг оҳангини тўғридан-тўғри белгилашини айтган. Оддий уйқусиз одамлар кўп асабийлашади (41%), ҳаракатчанлик йўқолади (38%) ёки ўзларини бахциз ҳис этадилар (36%).