Одатий шанба кунларининг бири эди. Жакарта Меҳат бўлимининг ўқитиш марказида одатдаги кун ўтиб бораётган эди. Одамлар ўз юмушлари билан банд.
Индонезия Миллий армиясининг 46 йиллигидан қайтаётган аскарлар ўз қисмларига томон йўл олишган.
Тахминан, соат 15:25 лар атрофида A-1324 думли, C-130H-30 (серия-4927, 1982 йил июнида ишлаб чиқарилган L-82 моделли самолёт учиш учун рухсат олиб, аеропорт йўлакчаси бўйлаб ҳаракатлана бошлайди.
Орадан тахминан 5 дақиқалар ўтиб, гувоҳлардан бири самолётнинг носозлик юзага келган қанотидан олов чиқиб, двигателлардан бири ёниб кетаётганини кўриб қолади.
Бу вақтга келиб, аллақачон лайнер ҳавога кўтарилиб бўлган эди. Мутахассислар фикрича, ёнғин двигателга шикаст етказган. Ушбу носозликдан сўнг қанотлар механизмлари жиддий зарар кўрган.
Юзага келган техник вазиятда ҳалокат муқаррар эди. Учувчилар бошқарувни йўқотадилар. Баландлк пасайиб боради.
Аэропорт шаҳардан унчалик узоқда эмас эди. Қулаш вақтида самолёт Жакарта устидан учиб ўтарди. Баландлик кескин йўқотилиб, самолёт Меҳнат бўлимининг ўқитиш маркази биносига қулайди ва портлаш юз беради.
Ҳаммаси бўлиб, бортда 12 экипаж аъзоси ва 122 махсус хизмат вакиллари бўлган. Портлашдан 1 соат кейин бошланган ёмғир қутқарув ишларини тизимли йўлга қўйига ҳалал берар эди.
Воқеа жойидан оғир куйган учувчи, маёр Илҳом Самсулни топишади. Аммо, олинган жароҳатлар сабаб учувчи ўша куни шифохонада вафот этади.
Ҳалокатда махсус кучлардан фақат биттаси тирик қолди, бортдагиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлди. Шунингдек, бинонинг икки қўриқчиси фожиа оқибатида ўлган. Ҳаммаси бўлиб, 135 киши вафот этди, шунинг учун самолёт ҳалокати ўша пайтда Индонезияда 1 ўринни эгаллаган эди.
Муаллиф: Камолиддин Абдуазиз ўғли