Дарахтларга шафқатсизлик давом этмоқда, дарахт кесмасликка мораторий эса узайтирилаверади

Отам ҳар йили йўлнинг ёқасига тўрт эгат макка экадилар, олдинлари ҳеч тушунмасдим, кейинчалик бу ўсимликлар йўлдан кўтарилган тупроқ, чанг ва шунга ўхшаган микробларни тўсиб қоларкан. Иккинчи томондан келадиган чангларни эса бувам замонида ва отам ўз қўллари билан эккан тут ва шунга ўхшаш дарахтлар тўсиб туради. Уч ва тўртинчи томонни сўрайсизми… уни қўшнимизнинг кўклари қайтариб туради.

Дарахтларнинг, умуман, ўсимликларнинг инсоният ҳаётидаги ўрнини деярли ҳамма билади, бунга ортиқча таъриф-тавсиф шарт эмас. Бироқ шунга қарамасдан бизда энг тренддаги мавзулар фақат табиат, дарахтлар фожеаси билан боғлиқ.

Хорижда яшаш ва иш фаолиятларини олиб борадиган юртдошларимизнинг блокларини ўқиб, бошқа давлатларда экосаводхонлик ва табиатга бўлган эътибор нақадар баланд эканлигини билишимиз мумкин. Масалан, АҚШда фаолият олиб бораётган Беҳзод Мамадиев Ўзбекистонга келиб, ўз таассуротлари билан фейсбук тармоғи орқали ўртоқлашди: “Тошкентда, умуман, Ўзбекистонда чанг кўп. Буни кечга бориб пояфзалим чангга ботганидан сездим. АҚШда оёқ кийимимни йилда 1-2 марта тозалайман, холос”.

Бизда эса, Тошкентнинг марказий туманларида ҳам “кесиш” бўйича марафонлар давом этяпти. Албатта, афишасига “қуриган”, деб ёзиб кетишни ҳам унутишмайди. Мисол тариқасида эътиборингизга телеграм тармоғидаги “Ҳоким қарори” каналида эълон қилинган Шайхонтоҳур туман ҳокимининг қарорини ҳавола этаман.

“Боғкўча кўчаси, 23-уй олдидаги табиий омиллар таъсирида кучли зарарланган, қуриган d-29.0 бўлган 1 дона гилос, А.Навоий кўчаси, 15-уй, А.Навоий номидаги киносаройи олдидаги қуриган d-29.9, d-21.3, d-22.0, d-31.8 бўлган 4 дона тол, d-8.3 бўлган 1 дона арча, d-36.6 бўлган 1 дона сафора, d-8.0 бўлган 1 дона жийда, Гулханий кўчаси, 2-уй олдидаги қуриган d-42.0 бўлган 1 дона шумтол, Зарқайнар кўчаси, 6-уй олдидаги қуриган d-26.7 бўлган 1 дона терак, d-22.2 бўлган 1 дона тут, «Ибн Сино-1» мавзеси, 197-сонли МТМ ҳудудидаги қуриган d-7.0, d-7.1, d-7.3 бўлган 3 дона арча, d-20.7, d-40.1, d-35.0, d-16.5, d-14.6, d-16.8, d-10.5, d-38.5, d-18.4, d-10.5, d-10.1, d-14.6, d-21.0, d-13.3 бўлган 14 дона терак, «Хадра» маҳалласи ҳудудидаги қуриган d-33.4, 32.5 бўлган 2 дона заранг, d-19.1 бўлган 1 дона ёнғоқ, d-44.9 бўлган 1 дона айлангус, d-30.2, d-33.2 бўлган 2 дона сафора, d-35.0 бўлган 1 дона ўрик, Фурқат кўчаси, 6-уй олдидаги қуриган d-35.0, d-87.0 бўлган 2 дона арча, d-29.0, бўлган 1 дона қайрағоч, d-39.0, бўлган 1 дона ёнғоқ, d-62.0 бўлган 1 дона гилос, d-65.0, d-40.0, d-90.0, d-40.0, d-54.0 бўлган 5 дона терак, «Белтепа» мавзеси, 5-уй олдидаги қуриган d-52.5 бўлган 1 дона қайрағоч дарахтларини кесишга рухсат берилди”.

Маълумот ўрнида, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиб, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этилиши маълум қилинган эди.

Биргина Норвегия тажрибасига қарайдиган бўлсак, мазкур давлат 2011 – 2015  йиллар оралиғида дарахт кесиш сиёсатида анча илдамлади ва ҳатто 75 фоиздан ошиб кетди.

Bu muammoning echimini o'rmonni o'rmon O'rmonlarni kesish muammosi. Yollash  Asosiy foydalanish

Уч йил олдин Норвегия Буюк Британия ва Германия билан бутун дунё бўйлаб ўрмонларни кесиш ҳажмини камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қўшилишга келишиб олди ва ҳозирда мамлакат расман иқтисодиётнинг бу соҳасига жиддий эътибор бермоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, дарахтларни жадал кесиш, тупроқ эрозиясини оширади, сув айланишини бузади ва миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир қилади.

Жорий йилнинг Августь ойида, ёзнинг қоқ чилласида Хоразм вилояти Янгибозор туманида ҳам бир қанча дарахтлар “вахшийларча” кўчирилган.

Бу ҳолат бўйича Хоразм вилояти Экология бошқармаси вакили Элёр Ачилов билан боғландим ва мазкур дарахт кўчириш тадбирлари мутлоқо ноқонуний эканлиги ҳақида маълумот олдим.

Айни дамда ўша ерлик бир фуқаро билан алоқа ўрнатдим ва дарахтлар ҳолати билан қизиққанимда 10 туп атрофидаги кўчирилган дарахт, дарахтларнинг ўрнига экилган 29 туп кўчат ҳам қуриган (кичик қисми қуриш арафасида)лигини маълум қилдилар.

“Шу ўринда, тегишли жойлардан ушбу дарахтларни ҳам тезлик билан кесиб кетишлари мумкинлигини айтиб ўтамиз!!!”.

                                                           Муаллиф: Зайниддин Норқувватов

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *