5 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Ўзбекистон: беш йиллик ислоҳотлар» номли халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда адлия вазири Русланбек Давлетов ҳукумат ихчам бўлиши лозимлиги ҳақида гапирди.
«Буни биринчи даражали вазифа сифатида белгилаб, муаммо сифатида олдимизга қўйишимиз керак. Ҳукумат ихчам бўлиши керак. Биз жуда катта давлат аппаратини ўзимизга… Тўғри келмайди. Унга кетадиган харажатлар жуда кўп. Ундан кўра иқтисодни ривожлантиришга йўналтиришимиз керак. Қанча давлат органи кўп бўлса, шунча иқтисодиёт юриб кетиши қийин бўлади. Тадбиркорнинг ишлаши қийин бўлади.
Давлат органи дегани бу — бюрократия дегани. Бу қўшимча ваколат, қўшимча бошқарув функцияси дегани. Шунинг учун бу борада биз ўша ботиб кетган қўлларимизни қайтариб олишимиз керак! Бу бюрократия натижасида коррупция, мана шу қўллардаги негатив факторларни йўқотишимиз керак», — дея таъкидлади адлия вазири.
Oйлаймизки, бу таклиф юқори ҳукумат вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва Адлия вазирининг гапи фақатгина ижтимоий тармоқларга мавзу бўлибгина қолмасдан, амалда ҳам ўз кучини кўрсатади.