Қанча ўзбекистонлик Россияда “космик иш”да иштирок этади

Пилот лойиҳа бўйича ўзбекистонлик қурувчиларининг қарийб 10 фоизи «Восточний» космодроми қурилишида иштирок этади.

«Мен ҳозир аниқ рақамни эслай олмайман, лекин улар тахминан 10 минг кишилар орасида 1 мингга яқини белгиланди. Икки компания — ПСО ‘Қозон’ ва ‘Кроcус’ космодромда қурилиш олиб бормоқда”, — деди Россия қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ирек Файзуллин.

Июль ойи охирида 140 нафарга яқин ўзбекистонлик Амур вилоятидаги «Восточний» космодроми қурилиш ишларига кетди. Куни кеча яна 170 киши Тошкент ва Самарқанддан Амур вилоятидаги космодром қурилиш майдончаларига ишлаш учун жўнаб кетди.Фуқароларни иш жойига етиб бориш (транспорт), ишлаш учун рухсатномаси (патент) ва овқатланиш харажатлари иш берувчи томонидан қопланади.