Яқин кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт Академиясида ўқишни кўчириш қай тартибда амалга оширилиши юзасидан аудио хабар тарқалган эди. Унда таъкидланишича, ўзининг, турмуш ўртоғининг, ота-онасининг доимий иш жойи ёки яшаш жойи Тошкент шаҳрида бўлганларнинг масаласи алоҳида кўрилади. Айнан мана шу категорияга кирганларнинг ҳаммаси оддий контракт миқдоридаги 9 миллон 200 минг сўм билан ўқишини кўчира олиш имкониятига эга. Шунингдек, вилоятлардан ўқишни кўчирмоқчи бўлганларнинг барчаси супер контракт миқдорида тўлов қилишлари шарт деб айтилган.
Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«2021/2022 -ўқув йилинг Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметерлари тўғрисида«ги 5157 сонли қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарорда ушбу ҳолат бўйича қуйидагича изоҳ берилган:
Талабалар ўқишини Ўзбекистон Республикасининг бир ҳудудида жойлашган давлат олий таълим муассасасидан бошқа ҳудудидаги давлат олий таълим муассасасига кўчиришда:
• ўқишни мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришга узрли сабаблар мавжуд бўлганда рухсат этилади. Бунда, ўқишни кўчириш сўралаётган ҳудудда мос ва турдош таълим йўналиши мавжуд бўлмаганда, ўқишни мазкур ҳудуддаги олий таълим муассасасининг бошқа таълим йўналишига кўчиришга рухсат этилади;
• талабанинг республика бир ҳудудидан иккинчи ҳудудига доимий яшаш учун кўчиб ўтиши, турмуш ўртоғи ёки ота-онасининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи бошқа ҳудудга ўзгартирилиши, никоҳ тузгандан кейин турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудудга кўчиб ўтиши узрли сабаблар этиб тан олинади;
• талабаларнинг ўқишини узрли сабаблар мавжуд бўлмаган ҳолатларда, шунингдек, мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади (мазкур кичик банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно);
Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси таълим муассасаларига тиббиёт факултетлари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларни ўқув-методик жиҳатдан таъминлаш ва малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдиришда кўмаклашиши ҳақида таъкидланиб ўтилган қарорда.
Муоммо эса инсоний тенгликнинг йўқлиги, тўлов масаласи. Нега айнан Тошкентликлар учун бошқача нарх-у, вилоятликлар учун бошқача? Тошкент алоҳида республикаМИ? Айрим раҳбарларнинг оддий аҳоли вакилларига ҳар хил муомалада бўлишини қандай тушуниш мумкин?.. Ушбу ҳолат юзасидан янада аниқроқ маълумот олиш мақсадидаТошкент тиббиёт академияси билан боғланиб кўришга ҳаракат қилдик, лекин афсуски қўнғироқларимиз жавобсиз қолаверди…
Энг муҳими, бизда фуқоролар тенглиги масаласи яхши йўлга қўйилганлиги ҳақида баралла айтиб турган пайтимиз кўпгина раҳбарларнинг оддий аҳоли вакилларига ҳар хил муомалада бўлиши инсоният қадр-қимматини топталанишидан ўзга нарса эмас!..
Муаллиф: Лайло Эсанмуродова