“Обод қишлоқ» дастури фақат бузишдан иборатми?

Президентнинг 2018-йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон фармонига кўра “обод қишлоқ”, “обод маҳалла” дастури илгари сурилмоқда. Аммо бу дастур ҳамма жойда ҳам ўзлигича бўлгани йўқ. Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Янгидала ҚишлоғИда ҳам қарйиб 5 йил деганда бу дастур энди етиб келди. Дастур доирасида йўллар текисланиши, ичимлик суви ва ноқуниний ўзлаштирилган жойлар бузилиши, мактаб таъмири ва шунга ўхшаш ўзгаришлар бўлиши керак эди. Қишлоқ йўллари ва мактаб қишлоқ очилганидан буён қарийб ярим асрдан буён таъмирланмаган. Мактаб анча оғир авҳолга тушгандан сўнг 2 йил аввал том қисми алмаштирилган, холос. Асосий ўзгаришлар обод қишлоқ дастури доирасида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Кутилганидек, ноқонуний иншоотлар бузилди, бироқ кўчалар чанг ва топроққа айланди. Кейинчалик йўллар асфалт қилинган, фақат асосийларини. Ичимлик суви масаласи ҳам деярли ҳал бўлиш арафасида, қуврлар тайёр, лекин сув йўқ. Маълумотларга кўра, ичимлик суви тез кунда чиқарилар экан, фақат бу сув қанча вақтгача чиқиши аниқ айтилмаган ва кафолатланмаган. Четдан қараганда қишлоқ обод бўлган, аммо ички йўллар чанг ва тупроққа тўла. Куз ва қиш ёғингарчиликларга тўла фасл. Чанг ва абгор йўллар ботқоқликка айланиши табиий. Бу йўллардан мактаб, боғча тарбиялановчилари ва сиз-у бизга ўхшаган одамлар юришади. Афсуски йўллар эса юришга ярамайди. Бундай ҳолатлардан бутун Республика, ҳатто Тошкент шаҳри ҳам мустасно эмас.

Ҳозирда “Обод қишлоқ” дастури давом этаяпти. Қиш яқин қолган, мактаб қурилиш-тамирлашга ишлари бошланган. Ўқувчиларга дарс ўтиш учун хоналар йўқлиги туфайли қўшни мактабга ўтказилган.

Совуқ кунларда, абгор йўлларда келажак ёшларнинг қийналиши қачонгача давом этади?

Умид қиламизки, қишлоқ тез кунларда обод ҳолатга келади ва ёшлар янги тамирланаган мактабда таълим олишади. Кутамиз, йўл ва сув масаласи ҳам яқин кунларда ҳал бўлармикан?.

Муаллиф: Жасурбек Лапасов