Чироқчи тумани ҳокимлиги ДХХ хизмат уйини жиҳозлаш учун 87,7 млн сўм маблағ ажратди.
Қарор билан бу жиҳозларни сотиб олиш учун туман ҳокимлигининг захира маблағлари ҳисобидан 87,7 млн сўм ажратилган. Мазкур қарор жорий йилнинг 18 октябрь куни имзоланган.
Албатта, тинчлик посбонларига берилаётган эътибордан шодмиз, бироқ кези келганда буни бошқа соҳалар билан таққослаб ўтсак ҳам, зарар топмаймиз.
Мисол тариқасида айтиб ўтамиз, маҳалла посбонларига хизмат машинаси сифатида Матиз автомобили берилади, бироқ яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Самарқанд давлат архитектура ва қурилиш институти ректори учун 369 млн сўмга Малибу-2 автоси харид қилинган.
Нега энди маҳалла посбонига Матиз, ахир у ҳар хил шошилинч вазиятларда бўлиш эҳтимоли катта-ку.
Пойтахтда келмасимдан олдин бир неча маротаба маҳалла нозири билан волонтёр сифатида кечки текширувларга чиққанмиз, шунда баъзан ичган, чеккан кишиларнинг машинасини қувишга ҳам тўғри келган, бироқ биз Матиздамиз, у эса «Gentera»да…
Ушбу сўзларимиз билан ректорнинг Малибу олганига эътироз билдирмадик, аксинча маҳалла нозирларининг ҳам моддий техник базасини кучайтириш кераклигини ҳаётий мисоллар орқали маълум қилмоқчимиз.
Истаймизки, давлат тинчлиги, фаровонлигини рўкач қилиб, пуллар ўринсиз сарфланмасин.
Зайниддин Норқувватов