Мутахассисларнинг таъкидлашича, жийда таркибида жуда кўп фойдали моддалар мавжуд. Масалан, унинг мевасида калий моддаси бўлиб, бу инсон организмида юрак-қон томирлари тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, ўз навбатида инсулт, инфаркт ва бошқа муаммоли касалликларнинг юзага келишини олдини олади.
Жийда баргларининг ҳам фойдали томонлари бўлиб, барглари ревматизм, подагра ва радикулитни даволаш жараёнида ёрдам беради. Бундан ташқари, улар жароҳат ва яраларга боғланганда яра битиши тезлашади.
Жийда меваси инсонни тинчлантирувчи таъсирга эга ва уйқу дорилар билан қўшиб истеъмол қилинса, уларнинг фаоллигини оширади. Бундан ташқари, асаб тизими фаолиятини меъёрга келтиради ва саломатликни мустаҳкамлайди.
Танганинг икки томони бўлганидек, жийданинг зарари ва ножўя таъсири ҳам бор. Ҳомиладор ва эмизикли аёллар уни истеъмол қилишлари тавсия этилмайди.