Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрига учган самолёт бортида чақалоқ туғилди. Бу ҳақда МИР 24 телеграм каналида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, 26 ноябр куни Москва вақти билан соат 01:31 атрофида Санкт-Петербург–Наманган йўналиши бўйича «Аерофлот» авиакомпаниясининг «Аирбус А320» лайнери Нижний Новгороддаги «Чкалов» аеропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган. Бунга асосий сабаб йўловчи аёллардан бирида эрта тўлғоқ бошлангани бўлган.
Туғуруқ экипаж томонидан қабул қилинган, бола ва онанинг аҳволи яхши. Шундан сўнг самолёт Наманганга парвозини давом эттирган.
Маълумот ўрнида самолётда туғилган чақалоқлар учун бир умр авиақатновларда парвоз қилиш бепул бўлади.