Интернет тармоғида 18 ёшли талабанинг вафоти тўғрисида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИБ расмий маълумот тақдим этди.
25-ноябр куни тахминан соат 13.00 да Турин политехника университетининг дарвозаси ёнида бир нечта ёш йигитлар учрашишган. Келишмовчилик натижасида 18 ёшли А.Р. (талаба емас) 18 ёшли Ш.Р.нинг (Турин политехника университети талабаси) юзига мушт билан урган. Зарба натижасида Ш.Р. ерга йиқилган ва етган шикастлар оқибатида ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга оғир шикаст етказиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи қўлга олинди, тергов давом етмоқда, дейилади хабарда.