Қорақалпоғистонда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг уч нафар ходими ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЖИEД Матбуот хизмати расмий хабар берди.
25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси, соат 00:10 ларда ИИВ ЖИEД минтақавий ҳудуд 27-сонли манзил колонияси бошлиғининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари И.И. ва 27-сонли манзил колонияси ишлаб чиқариш корхонаси бош муҳандиси Х.Х. ҳамда ҳамда фармойиш асосида 46-сон манзил колониясига бириктирилган майор Х.М.лар 2-сон тергов ҳибсхонасига видеоселектор йиғилишига боришган.
Йиғилишдан сўнг, уйига қайтишаётганида майор И.И. бошқарувидаги Cobalt Нукус-Қўнғирот йўналишидаги йўлда ЙТҲга учраган.
Натижада, машина ичида бўлган майор Х.Х. ва М.Х. воқеа жойида, И.И. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 2021 йил 6 ноябр куни Навоий вилоятида Халқ банкининг уч ходими кечаси ўтказилган йиғилишдан қайтаётиб ЙТҲга учраб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Улар банк филиалига қарашли хизмат машинасида бўлишган. Ушбу автоҳалокатда жами 8 киши вафот этганди.
2021 йил 6 ноябр куни Навоий вилоят Халқ банкида йиғилиш ўтказилган (Таҳминан 10:00 да бошланган йиғилиш 12:00 гача давом этган). Ушбу йиғилишдан чиқиб, марҳум бошқарувчи ўз филиалида соат 14:30 га йиғилиш чақиради.
Вилоят филиалидаги йиғилишда асосий масала муаммоли кредитларни (NPL) ундирилиши бўлган. Вилоят филиалидаги йиғилишда Нурота филиалидан уч киши (Бошқарувчи, Бош ҳисобчи ва бўлим бошлиғи) иштирок этган. Хабар беришларича, Нурота филиалида дам олиш кунлари камдан-кам дам олинади.