Кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашганлар эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида маҳалла раисининг кўрсатмаси билан кўчат экиш жараёнига сохталик билан ёндашилган.
Ушбу ҳолат юзасидан “Боғ кўча” маҳалла раиси Қ.Очилдиев, маҳалла раисининг ўринбосари М.Акбаровга тегишли чора кўрилди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди.
Шунингдек, маҳаллада олиб борилган кўчат экиш ишларини назоратга олмаганлиги учун туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Асқаровга ҳайфсан эълон қилинди.