Наманганда аҳоли яшаш хонадонларининг бирида газ портлади.портлади. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Таъкидланишича, 12 декабр куни Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган туманидаги уйда чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Наманган шаҳар ва Наманган туман ФВБ ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган.
Чақнаш оқибатида яшаш уйиниинг шифт ва том қисмидан 20 кв.метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган ва хонадон эгаси, турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанди (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) болалар куйиб тан жароҳати олган.
Чақнаш сабаби яшаш хонадонига тортиб келинган газ трубасини жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ хонага тўпланиши ҳамда уй эгасининг турмуш ўртоғи газ ҳидини сезмаган ҳолда электр чироғини ёқиши оқибатида содир бўлган, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.