Машҳур тайванлик тадқиқотчи Скотт Уоринг Хитой об-ҳавога таъсир ўтказаётганини иддао қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, АҚШда юз берган 30 га яқин торнадо айнан ХХР томонидан уюштирилган.
Уоринг Олимпиада можаросидан кейинги ҳолатга эътибор қаратган. Гап шундаки, Қўшма Штатлар Пекинда бўлиши режалаштирилган Олимпиадани бойкот қилишга қарор қилди. Бу эса Хитой томонига қаттиқ таъсир қилди ва мамлакат АҚШдан ҳурматсизлик қилгани учун шу йўл билан “ҳисоблашиб қўйишга» уринган бўлиши мумкин.
Олимнинг фикрига кўра, АҚШга улкан талофат келтирган торнадолар Хитой армиясининг иши. Улар дунёдаги энг катта радиотелескопдан иқлим қуроли сифатида фойдаланган бўлиши керак.
Қўшма Штатларда бир кечада тўсатдан содир бўлган ўттизта торнадо 100 га яқин одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Ушбу воқеалардан бироз олдин дунёда Хитойнинг Аляска катталигидаги ҳудудга ёмғир ёғдириши ва ҳавони тозалаш учун об-ҳавони қандай ўзгартираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
2020 йилда ХХР ҳукумати об-ҳавони бошқариш тизимини ишлаб чиқишни эълон қилди. Унинг ёрдамида табиий офатлар, ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этиш, шунингдек, қурғоқчилик ва ҳаддан ташқари юқори ҳарорат билан янада самарали курашиш режалаштирилган эди.
2020 йил январ ойида Гуйчжоу провинсиясида (Хитой) 500 метрли диафрагма билан дунёдаги энг катта радиотелескоп ишлай бошлади. Уорингнинг фикрича, бу телескоп торнадоларни яратишга қодир ҳақиқий асбоб бўлиши мумкин.
Тадқиқотчи Американинг Аляскадаги машҳур HAARP дастурига ишора қилган, у об-ҳавони ўрганиш ва бошқаришга қаратилган. Уорингнинг фикрича, Хитой ўзининг HAARP ни яратиш учун схемалар ва тадқиқот натижаларини ўғирлаган бўлиши мумкин.
Муҳим жиҳат шундаки, торнадолар бир вақтнинг ўзида кетма-кет 30 марта содир бўлмайди. Айниқса, кечаси ҳарорат нолдан паст даражада бўлса. Тадқиқотчининг таъкидлашича, торнадолар одатда ёз ойларида содир бўлади, бу ҳақда кўплаб метеорологлар билишади.