«Қозинг ўғри бўлса»: 5 йилда 14 мингдан зиёд мансабдор коррупцияда айбланган

Охирги 5 йил давомида Ўзбекистонда коррупцион ҳолатлар ҳаддан ташқари ортган.

Адлия вазири Русланбек Давлетов жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошганлигини айтиб ўтди.

Бу ҳақда 16 декабр куни бўлиб ўтган “Ўзбекистон прокуратураси: кеча, бугун ва эртага” мавзусида ташкил этилган илмий-амалий конференсияда маълум қилди.

– Шулардан 160 нафардан ортиғи республика миқёсидаги, 1 минг 270 нафардан ортиғи вилоят миқёсидаги ҳамда 13 минг нафардан ортиғи туман миқёсидаги мансабдор шахслар эканлиги прокуратура органларининг коррупсияга тоқатсизлик борасидаги фаолият кўлами қай даражада эканлигини кўрсатади.

2021-йилнинг ўтган 6 ойида 140 мингдан ортиқ фуқаронинг мурожаати ҳал этилиб, 23 мингга яқин шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Шундай бўлсада, тан олиб айтиш керак, фақатгина прокуратуранинг бир ўзи қонунийликни тўлиқ таъминлай олмайди.  Назорат-текширув соҳаси ҳали ҳамон ислоҳотга муҳтож.

Бу ўринда биз бугунги кунда республикадаги турли давлат бошқарув органлари таркибидаги 50 дан ортиқ назорат-текширув идораларини назарда тутаяпмиз.

Уларнинг 10 дан ортиғи ўзлари текшириши керак бўлган вазирлик ва идораларга бўйсунади, – деб қайд этди вазир.

Р. Давлетовнинг сўзларига «қўшимча» сифатида айрим нарсаларни келтириб ўтсак.

Ўтган йилда ҳам юртимизда коррупсион ҳолатлар кичик рақамлардан иборат бўлмаган:

Ўтган йилда 1723 нафар мансабдор шахс коррупсион жинояти учун жавобгарликка тортилган.

Шундан 9 таси республика даражасидаги, 45 таси вилоят даражасидаги, 1669 нафар туман ва шаҳар даражасидаги мансабдор шахслар бўлган.

Шундан 3 нафари суд, 13 нафари прокуратура, 16 нафари адлия тизимининг ходимлари бўлгани коррупсияга қарши курашнинг нечоғлик «шиддат билан» олиб борилаётганлигини кўрсатиб беради.

2019 йилнинг ярмига етмай туриб – дастлабки беш ойидаёқ 417 нафар мансабдор коррпусияга қўл уриб, жавобгарликка тортилган.

Ҳатто хорижлик кузатувчилар ҳам «қонунларга етарлича амал қилинмайди, амалдорлар кўпинча коррупция билан шуғулланиб, жазосиз қолади» деб ҳисоблашади.

Мавзуга оид:

Ўзбекистонда илк бор коррупция ва шаффофликни ўрганадиган мустақил ННТ тузилди

«Жаннатдан хабарлар» учун харажатлар 134 млрд. га ошириб берилмоқда