Ўзбекистон ички мавсумий истеъмолни қоплаш учун Россияга табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Энергетика вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Очиқланишича, газ экспортининг тўхатилиши ички истеъмолдаги мавсумий максимумларни қоплаш учун амалга оширилмоқда.
«Айни пайтда Россияга газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ», дейилади вазирлик маълумотида.
Расмий статистикага кўра, 2018 йилда Ўзбекистон «Газпром»га 3,8 миллиард куб метр газ етказиб берган, 2019 йилда етказиб бериш ҳажмини 4,9 миллиард кубга оширган, 2020 йилда эса тўхтатилган. Ўз навбатида, 2020 йилда «Газпром» туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган. Ўзбекистон 2021 йилнинг 11 ойида қарийб 685 миллион долларлик газ экспортини амалга оширган.
«Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатаяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди маълум даражада қисқаради, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради», — дея «Газпром» бошқаруви раиси ўринбосари, «Газпром экспорт» бош директори Елена Бурмистрова май ойида Ўзбекистон гази билан боғлиқ вазиятга изоҳ берган.
Ўзбекистон мамлакат ичидаги мавсумий максимал истеъмолни қоплаш учун табиий газ экспортини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда «Интерфакс» Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йилда Ўзбекистон Россияга табиий газ етказиб беришни режалаштирмаяпти.
«Айни пайтда Россия Федерациясига газ етказиб бериш амалга оширилмаяпти, 2022 йилга мўлжалланган режалар ҳам йўқ», дейилган вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, 2018 йилда Ўзбекистон «Газпром»га 3,8 миллиард куб метр табиий газ етказиб берган. 2019 йилда етказиб бериш ҳажми 4,9 миллиард куб метрга оширилган ва 2020 йилда етказиб бериш тўхтатилган. Шунингдек, 2020 йилда «Газпром» туркман газини Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаган.
«Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу, биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатаяпмиз. Шу боис, табиийки, газ хариди у ёки бу даражада қисқаради, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради», — деган 2021 йил май ойида ўзбек гази билан боғлиқ вазиятни шарҳлар экан «Газпром» бошқаруви раиси ўринбосари, «Газпром экспорт» бош директори Элена Бурмистрова.
BP статистик қўлланмасига кўра, Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 2019 йилдаги 57,3 миллиард куб метрдан 2020 йилда 47,1 миллиард куб метргача қисқарган. Шу билан бирга, ички истеъмол деярли ўзгармаган. Истеъмол ҳажми 2019 йилдаги 44,4 миллиард куб метрдан кейин 43 миллиард куб метрни ташкил қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон газ етказиб беришининг асосий йўналиши Хитой ҳисобланади. Хитой божхона маълумотларига кўра, 2020 йилда 3,277 миллиард куб метр газ етказиб берилган бўлса, 2021 йилнинг 10 ойи давомида етказиб бериш икки баравардан кўпроққа ошиб, 4 миллиард 200 миллион куб метрга етган.
Россияга газ экспортининг тўхтатилиши тўғрисидаги баёнотлар Қозоғистондаги норозиликлар фонида янграётгани эътиборни тортмасдан қолмайди. Аслида 2020 йилдан буён Россияга газ экспорти тўлиқ тўхтаган, Шимолга қараб йўналган магистрал трубалар Туркманистондан газ импорти учун ишлатилмоқда.
Шахруза Сатторова