Таниқли сиёсатчи Туқаевнинг ҳайратланарли ишларини санаб ўтди

Тўқаев Путин билан айтишиб, ҳайратлантирган эди.

Намойишлар бошлангач, намойишчиларга муроса қилиб, ҳукуматни тарқатиб юбориб ҳайратлантирди.

Тўқаев Назарбоев ва уни командасига қарши “уруш очиб” ҳайратлантирди.

Тўқаев кутилмаганда ОДКБни ёрдамга чақириб ҳайратлантирди.

Тўқаев кутилмаганда “ОДКБни миссияси тугади, 10 кун ичида чиқиб кетасан!” деб ҳайратлартирмоқда.

Тўқаев катта сиёсий ислоҳотлар ваъдасини бераяпди. Минтақада ҳақиқий демократия бошланса, буни Тўқаев бошлаб беради.

Бир кам етмишга кирган Тўқаев ҳокимиятда узоқ ўтиришни эмас, тарихда яхши ном билан қолишни ўйлаётганга ўхшайди.

Тўқаев ҳали кўп ҳайратлантиради шекилли. Тўқаев авторитар давлатнинг элитасидан чиққан бўлсада, самимий интеллегент одамдек таъсурот қолдираяпди.

Камолиддин Роббимов