ИИБ ходими машинада уриб кетган боланинг ҳаёти сақлаб қолинган, бироқ юзи аянчли аҳволга келиб қолган. Бу ҳақда Nasafnews нашри хабар қилди.
Таъкидлоанишича, 2021 йил 16 февраль куни соат 15:00ларда Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Янгиобод” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлининг 2-километрида аянчли ЙТҲ содир бўлган.
1977 йилда туғилган Ж.Ҳ. “Нексия” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, 1-сонли мактаб рўпарасидаги пиёдалар ўтиш йўлагининг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган пиёда, ушбу мактабнинг тайёрлов синфи ўқувчиси, 2014 йилда туғилган Ф.Қ.ни уриб юборган. Кейинчалик ҳайдовчи ИИБ ходими экани аниқланган. Болакай эса оғир аҳволда шифохонага тушган.
Боланинг ҳаёти сақлаб қолинган. Аммо унинг юз қисмида жиддий жароҳат излари қолган. Айни пайтда боланинг соғлигини тиклаш учун моддий кўмак зарур. Унинг оиласи ёрдамга муҳтож.
Боланинг онаси бизга интервью бериб, барчадан ўз боласини саломатлигини тиклаш учун ёрдам сўраган.