РЛДП раиси Владимир Жириновский Элбоши Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан аллақачон вафот этганини тахмин қилди.
Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский “Комсомолская правда” радиосига Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев катта эҳтимол билан аллақачон вафот этганини айтди.“Менимча, у анча олдин вафот этган. Мусулмонлар бир кунда дафн қилишади. Одам бу қадар жим «яшириниб», ҳеч нарса демасдан тирик қолиши мумкин эмас. Қолаверса, давлат хавфсизлик қўмитаси раиси ҳам дарҳол ҳибсга олинди”, — деди Жириновский.