2020 – 2021 йилларда қанча мансабдор шахслар жиноятга қўл урган?

2021 йил давомида республика бўйича жами 2.345 та жиноят иши бўйича 2.804 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Жинояти фош қилинган мансабдор шахсларнинг 16 нафари республика, 241 нафари вилоят ва 2.547 нафари туман (шаҳар) миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1.741 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон — торож қилиш, 269 нафари фирибгарлик, 153 нафари пора олиш, 168 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 42 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 41 нафари мансаб сохтакорлиги, 12 нафари пора бериш ва 378 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 913,7 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 714,8 млрд. сўми ундирилган.

Бош прокуратура

2020 йил давомида ҳам республика бўйича жами 1.148 та жиноят иши бўйича 1.723 нафар (2021 йилга нисбатан 1081 тага камроқ) мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган.

Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1.669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарлик, 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.

Мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 500,1 млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 млрд. сўми ундирилган.

2020 – 2021 йиллар давомида мансабдор шахслар томонидан давлат ва жамият манфаатларига жами 1 трлн 413 млрд 800 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Шундан 1 трлн 70 млрд 500 минг сўм ундирилган, ундирилмаган миқдор эса 343 млрд 300 минг сўмни ташкил этмоқда.