«Кинотеатр»да намойиш этилган «18+ сеанс» бўйича текширув натижаси эълон қилинди

«Баунти» фильмидаги очиқ саҳналар намойиш қилиниши ортидан телеканал Эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули ишдан бўшатилди, телеканал мутасадди раҳбари «ҳайфсан» жазоси олди. Бу ҳақда АОКА хабар берди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган «Баунти» фильмидаги очиқ саҳналар юзасидан экспертлар жалб қилинган ҳолда ўрганиш олиб борилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

1. «Кинотеатр» телеканали Эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;

2. Телеканал мутасадди раҳбари Н.Б.га «ҳайфсан» жазоси қўлланилди.

Телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди, дейилади хабарда.