Сергели туманида юк автомобилллари дўкони ёниб кетди

Бугун, 18 февраль куни соат 03:30 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Бунётобод» МФЙ «Янги Сергели» кўчасида жойлашган юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ маьлум қилди.

Аниқланишича, 7 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 03:36 да етиб бориб, ёнғин соат 03:58 да қуршаб олинган ва соат 04:10 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида дўконнинг 900 кв.м майдонда ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.