Донбасс: Фуқаролик мудофааси сиренаси ишга тушди, Россия ва АҚШ баёнот беришдан бош тортмоқда

Украина ҳудудида жойлашган Донбассда фуқаролик мудофааси сиреналари янграмоқда.

Ушбу ҳудуддаги можаролар анчайин тарихий бўлиб, амалда тан олинмаган Донетск Халқ Республикаси 2014 йилдаги можаролар билан анча катта шовқин кўтарган эди.

Шу кунларда Украина можаролари фонида расмий Киев яна Донбасс ҳудудига кириб бормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Аммо, ҳужум ҳақидаги хабарларни Украина мудофаа вазирлиги тасдиқламаган.

Бугун, Тошкент вақти билан 19:00 лар атрофида Донбассда фуқаролик мудофааси сиреналари чалина бошлаган. Аҳоли эҳтимолий ҳужумдан огоҳлантирилмоқда.

Россия ихтиёридаги Қрим ва Ростов вилоятлари эса, аллақачон донбасслик қочқинларни қабул қилишга тайёр эканликларини билдиришган.

Шу билан бир қаторда, расман тан олинмаган Луганск Халқ Республикаси қуролли кучлари томонидан украин ҳарбийлари икки гуруҳ бўлиб сувни заҳарлашга уриниш борасида саботаж уюштираётган жойида бартараф этилганлиги маълум қилинган.

«Бизда улардан қолган ўқ ўтмас камера бор. Афтидан, улар топшириқ бажарилгани ҳақида ҳисобот тайёрлашмоқчи бўлишган. Биз ҳали видеодалилларни ҳам тақдим этамиз», – деган ЛХР расмийлари.

Мавзуга оид: