Бугун Путин дунёга мурожаат қилиб, таҳдид қилди: “Кимлардадир содир бўлаётган воқеаларга аралашиш устаги пайдо бўлиши мумкин. Россиянинг жавоблари тезкор бўлади ва сизни тарихингизда ҳеч қачон дуч келмаган оқибатларга олиб келади. Биз воқеаларнинг ҳар қандай ривожига тайёрмиз. Шу муносабат билан барча зарур қарорлар қабул қилинди“
Шундан сўнг, Мариуполда Украинага тегишли ҳарбий объектлар ҳаводан ўққа тутила бошланди. Бундан ташқари, Киев, Бориспол аэропортидаги портлаш содир этилди.
• Киевни Украиналиклар оммавий равишда тарк этишни бошлади.
•Россия десантлари Одессага ташланди.Россия Одессада ҳам қуруқликдан ҳарбий ҳаракатларни бошлади.
• Россия армияси Харков вилоятида Украина чегарасини кесиб ўтди.Киев ва Харковдаги Украина ҳарбий қўмондонлик пунктлари ракета ҳужумларига учради.
• Россия қўшинлари қуруқликдан Одессага ташланди. Путин Одесса ва Харковни эгаллаб олишга ҳаракат бошлади.
• Украинада ҳарбий ҳолат жорий қилинди.
• Москва биржасидаги савдолар курс ва акцияларнинг кескин пасайишларидан кейин номаълум муддатга тўхтатилди.
• Халқаро платформаларда рубль ва рус акциялари қулашда давом этмоқда.Россиянинг иккинчи йирик биржаси ҳам фаолиятини тўхтатди.
• Москва биржаси тўхтагандан 20 минут ўтиб, Санкт-Петербург биржаси ҳам савдоларни тўхтатди.
• Киевда фуқаролик мудофааси сиреналари ишга туширилди.Уруш…