ТИВ расмий вакили: 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг Украинадаги ватандошларимизни эвакуация қилиш бўйича ахбороти тақдим этилди.

Бугун Украинанинг Львов шаҳридан Ўзбекистон фуқароларидан иборат навбатдаги гуруҳ Украина-Польша чегарасидаги «Краковец-Карчова» назорат-ўтказиш пункти сари йўлга чиқдилар.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси тақдим этган маълумотга кўра, шу вақтгача 600дан зиёд Ўзбекистон фуқаролари Польша чегарасига етказилди.

«Шундай кунларда бизга ёрдам қилаётган Юртбошимиз соғ бўлсинлар» дейди Украинадаги ватандошларимиздан бири.

Элчихона вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш ишлари изчил давом этмоқда, дейилади хабарда.