Нима учун Тинч ва Атлантика океанлари аралашмайди?

Турли океанлар бир-бири билан учрашадиган, лекин уларнинг сувлари аралашмайдиган доимо ҳайратда қолдириши мумкин. Боиси, у жуда чиройли кўринади.
Сувлар турли хил рангларга бўялган ва оқимлар турли йўналишларда бўлганлиги сабабли, тўлқинлар бир-бирига қараб кетаётганга ўхшайди. Томошабин беихтиёр сув олдига тубдан кўринмас тўсиқ ўрнатилгандек туйғуга эга бўлади.

Икки океан қўшилса-да, уларнинг ҳар бири ўз-ўзигагина хос бўлиб, шу хосликни сақлаб қолади.

Бундай гўзал ҳодисани Тинч океанининг Атлантика билан туташган жойида кузатиш мумкин. Уларнинг орасида кўринмас девор борга ўхшайди.

Бу ҳодисани тушунтириш жуда оддий: икки океан сувларининг кимёвий ва биологик кўрсаткичларидаги фарқ туфайли мазкур ҳолат юзага келади. Уларнинг орасидаги чегара “ханжар” дейилади. “Ханжар” – океан сувининг турли таркиби туфайли ҳосил бўлади.

Шундай қилиб, уларнинг зичлиги жуда фарқли. Оддий физика дарсликларидан маълумки, турли хил зичликдаги суюқликлар аралаша олмайди. Бизни ҳайратга солган икки океаннинг сувлари ҳам шўрлиги, биологик хилма-хиллиги ва ҳарорат режимига эга.

Галоклин – бу кўпроқ ва озроқ шўрланган сув ҳавзалари орасидаги чегара. Аралашув сувнинг сирт таранглиги, яъни молекулалар бир-бирига боғланган куч билан ҳам олдини олади. Бу кўрсаткич қанчалик катта бўлса, иккита суюқлик муҳитининг қўшилиш кучи ҳам шунчалик паст бўлади.

Галоклин

Дунёда бундай жойлар жуда кам. Сиз галоклинни, масалан, Скаген (Дания)да кузатишингиз мумкин, у ерда Шимолий денгиз ўзининг қуюқ сувларини Болтиқ денгизининг фируза тўлқинлари томон олиб боради. Шунингдек, Гибралтардаги ажойиб сув ҳавзаси, шунингдек, Оқ денгизнинг Баренц денгизи билан учрашадиган жойи қойил қолишга арзийди.

Бу географик объектлар ўртасидаги ўхшашлик шундаки, сувлар бирлашганда аниқ, кўзга кўринадиган, сув ҳавзаси чегараси ҳосил бўлади. Бундай ҳайратланарли ҳодиса нафақат олимларнинг эътиборини тортади – саёҳатчиларнинг ҳам катта қисми унга қизиқиш билан қарашади. Бундай жойларга қизиқувчан тасаввур соҳиблари “йўқолиш нуқталари” ва галоклинларни ўз кўзлари билан кўриш учун келади. Бу ҳодисага ишқибозликнинг ортиши сув ости дунёсини, унинг физик-кимёвий хоссаларини ва шу пайтгача очилмаган кўплаб сирларни ўрганишни рағбатлантиради.

Шундай қилиб, Атлантика ва Тинч океанлари сувлари галоклин туфайли бир-бирига қўшилмайди. “Яқинлашиш нуқтаси” шаклланганда, бу икки муҳитнинг сувлари минерал ва туз таркиби бўйича кескин фарқ қилади, турли хил зичликка, сув ости фаунасига ва бошқа физик-кимёвий фарқларга эга эканлигини англатади. Айнан шунинг учун ҳам биз сайёрамизнинг бир қанча жойларида нафақат барча соҳа олимлари, балки оддий одамларнинг ҳам онгини тинимсиз ҳаяжонга соладиган гўзал ва ниҳоятда ғайриоддий табиий объэктларни кузатиш имконига эгамиз.

Қизиқарли факт: 1962 йилда жаҳон океанининг машҳур француз тадқиқотчиси Жак Ив Кусто биринчи марта ўз кўзлари билан галоклинни кўрди. Бу табиат ҳодисаси уни ўзининг улуғворлиги билан ҳайратга солди, бироқ олим бу ҳодиса Қуръонда 1400 йил аввал тасвирлангани янада ҳайратга тушди. Бу эса, океан тубини ўрганувчи ҳатто исломни қабул қилгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўлишига сабаб яратди.

Мавзуга оид: