Castellum.ai санкцияларни кузатиш маълумотлар базасига кўра, Россияга қарши 5500 та санкция қўлланган.
Бу КХДР ва Эронга нисбатан ҳам кўпроқдир. Бўлгинчи ДХР ва бўлгинчи ЛХР тан олинганидан кейин Россия Федерациясига қарши 2,8 мингга яқин янги чекловлар жорий этилди. Швейцария энг кўп ҳисса қўшди.
Қўйилган санкциялар сони бўйича етакчилар:
Россия — 5,5 минг;
Эрон — 3,6 минг;
Сурия — 2,6 минг;
Шимолий Корея — 2,1 минг;
Венесуела — 0,7 минг
Россияга қарши янги санкцияларнинг аксарияти шахсий чекловлар (2,4 минг).
Ташкилотларга нисбатан яна 343 та чеклов киритилди.
22-февралдан Россияга қарши энг кўп санкциялар киритган давлатлар:
Швейцария – 568 (жами – 824);
Европа Иттифоқи – 518 (766);
Франция – 512 (760);
Канада — 454 (908);
Австралия – 413 (633);
АҚШ – 243 (1,2 минг).
Россия 24-февралдан бери Украина билан урушмоқда, (бу ҳеч қандай ҳарбий операция эмас). Бунга жавобан Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа давлатлар санкциялар киритди.
Улар Марказий банк, банклар, амалдорлар, ишбилармонлар ва турли соҳа компанияларига таъсир кўрсатди.
Бир қатор компаниялар Россиядаги фаолиятини тўхтатиш ёки Россия бозоридан чиқишга қарор қилди.