Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармокда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди.
Бу ҳақда Сувтаъминот ахборот хизмати маълум қилди.
Шу муносабат билан сувсиз қолган ҳудудлар рўйхати:
Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида:
Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халкобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ.
Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади, дейилади хабарда.