Тез орада Россия ва Ўзбекистон ўртасида транспорт қатнови тўлиқ тикланиши кутилмоқда

Тез орада Россия ва Ўзбекистон ўртасида транспорт қатнови тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Умуман, айни йўналишда қандай чора-тадбирлар кўриляпти?


“Sputnik” хабарига қараганда, Россия транспорт вазирлиги коронавирус бўйича мамлакат тезкор штабига COVID-19 муносабати билан халқаро йўловчи ташишга нисбатан қўйилган чекловни олиб ташлаш тўғрисида сўров юборди.


Бу тез кунларда яқин хориж давлатлари билан темир йўл қатнови қайта йўлга қўйилиши мумкинлигини англатади.


Аввалроқ Россия Ўзбекистонга коронавирус пандемияси туфайли амалга киритилган тақиқларни бекор қилгани маълум бўлганди. Тўғри, бу рўйхатда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Арманистон, Озарбайжон ва Эрон ҳам бор.


Рейслар ҳукуматлараро ҳаво қатнови бўйича икки томонлама келишув қоидалари ҳамда авиация тармоғи мутасадди ташкилотлари ўртасида тузилган алоҳида шартномалар  асосида амалга оширилади.