Наманганда солиқ идораси тизимига илк раҳбар аёл тайинланди

Вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Муборак Бектемировна Қодирова Янги Наманган тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Муборак Қодирова 1969 йил 25 июлда Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йили Тошкент политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилда Наманган вилояти Архитектура ва шаҳарсозлик бошқармасида кадрлар бўлими инспектори бўлиб бошлаган. У 1993-2021 йиллар давомида вилоят давлат солиқ идораларида турли масъул вазифаларда иш олиб борган. 

Янги тайинловга қадар, яъни 2021 йил март ойидан буён Наманган вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.