Ўзбекистон президентининг сохта веб-сайти яратилди.
Фирибгарлар президентнинг расмий сайтига ўхшаш веб-сайт яратиб, одамларнинг пластик картадаги пулларини ўғирламоқчи бўлишган.
Ўзбекистон президентининг веб-сайтига ўхшаш бўлган сохта веб-сайт яратилди. Унинг асосий фонида болалари бор ҳар бир оилага 650 минг сўмдан бюджетдан пул ажратилиши айтилган.
Ушбу пулни олиш учун тегишли ҳаволага ўтиб, шахсий маълумотларни, шунингдек, пластик карта маълумотларини киритиш керак бўлади.
Маълумот учун, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.