Олис қишлоқларда фаолият юритаётган тиббиёт мутахассисларига қўшимча имтиёзлар берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда айтиб ўтди.
Эндиликда тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади
2 мингдан зиёд олис маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Энди 2022 йил 1 майдан бошлаб «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида олис қишлоқдаги шифокорлар ойлик иш ҳақига 2 млн. сўм миқдорида ойлик устама ҳақи берилади.
Олис қишлоқлардаги шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатининг 50 фоизгача қисми маҳаллий бюджетлардан қоплаб берилади.
Бундан буён олис ва чекка ҳудудда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади.
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий ва кўп тармоқли поликлиникаларда кундузги стационар иш вақти соат 20-00 гача узайтирилади. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўланади.
Ҳар йили 2 мингдан зиёд малакали шифокорлар пенсияга чиқади. Эндиликда бундай тажрибали шифокорларнинг якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилади.
Келгуси беш йилда дори-дармон ва тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми 3 бараварга оширилиб, маҳаллий дори воситалари билан таъминлаш даражаси 80 фоизга етказилади.