Ижтимоий тармоқда Самарқанд шаҳридаги “Golden Kids” болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишловчи аёлнинг у ерда таҳсил олаётган болаларга нисбатан игна билан жароҳат етказгани акс этган видеолавҳалар тарқалди.
Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида ушбу ҳаракат 1992 йилда туғилган, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро томонидан содир этилгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 110-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.