2020 йилда ҳисобланган солиқлар бўйича текширувлар натижасида белгиланган жарима ва пенялар тўлови тўхтатилганми ёки уларни тўлаш лозимми?
Бу масала ҳақида ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори Дилшод Юлдашев тушунтириб берди:
– 2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
фаолиятни туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳасида амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
2020 йилда ҳисобланган ва вақтинча қийинчиликлар муносабати билан юридик шахслар томонидан тўланмаган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича;
2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича СК 483-м. 4-қ..
Корхона солиқ органига тўланадиган солиқлар суммаси оширилган ҳолда аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этган тақдирда СК 83-м. ушбу нормаларни қўллаш муддати 2022 йил 1 январда тугаганлиги сабабли шахсий карточкаларда ҳам 2021 йил учун солиқ қарзи акс эттирилади ва пеня ҳисобланади.