Диетолог Сафо Камран қориндаги ёғларнинг тўпланишининг кутилмаган сабабларини айтди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу шунчаки носоғлом овқатланиш натижаси эмас, деб ёзади Eat This, Not That!
«Сигарет чекиш ички органларда ёғ тўпланиши хавфини оширадиган яна бир муҳим омил», —деди у.
Унинг сўзларига кўра, бу сигарет тутунида мавжуд бўлган зарарли моддалар билан боғлиқ. Улардан нафақат саломатликка зарар етади, балки қоринда ортиқча ёғ тўпланишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.
Яна бир хавф омили — спиртли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш. Диетолог, одамлар ҳаётида спиртли ичимликлар мавжудлигини чеклашлари кераклигини таъкидлаган.
Бундан ташқари, кам ҳаракатсизлик натижасида ҳам қорин бўшлиғида ортиқча ёғлар тўпланади. Кундалик жисмоний фаолият билан бунинг олдини олиш мумкин, дейди мутахассис.
“Жисмоний машқлар енгил бўлиши мумкин, масалан, пиёда ёки велосипеда ҳаракатланиш. Шунингдек, сиз соатига бир марта туришга ва ҳаракатланишга ўрганишингиз керак «, — дея қўшимча қилган Карман.